How to build AI StartUps
31 июль, соат 19:00 да IMPACT.T да АҚШда логистика соҳаси учун AI агентлар яратаётган Numeo стартапи асосчилари — Beka Kodirov ва Otabek Yusupov иштирокида "AI стартаплар қандай қурилади?" мавзусида учрашув бўлиб ўтади.
Қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:
- Силикон водийсида AI стартапларини қуришда учрайдиган муаммолар
- Агент технологиялари қандай ишлайди?
- Voice AI имкониятлари
- Ўзбек дастурчилари ва фаундерлари учун АҚШ бозоридаги имкониятлар
Спикерлар:
Beka Kodirov (CTO) — Warner Bros. Discovery, Hulu ва fuboTV каби компанияларда 10+ йиллик тажрибага эга муҳандислик раҳбари булган. У Max ва Discovery+ учун Video SDK ишлаб чиқишни бошқарган. Ҳозирда Numeoда AI архитектураси ва маҳсулот стратегиясини бошқармоқда.
Otabek Yusupov (COO) — молия ва операцион фаолият соҳасида 14+ йиллик тажрибага эга. У 8 йил Deloitte ва 6 йил Amazon компаниясида ишлаган. Amazon’да глобал логистика жамоалари учун молиявий стратегия ва режалаштиришни бошқарган.
Жойлар сони чекланган — чипта харид килишга улгуринг! (https://perfend.com/ru/events/seminar/ai)